Савол: Армиядаги хизмат пенсияга чиқаётганда стажга кирадими?
Жавоб: Ҳа, ҳарбий хизмат, давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш иш стажига қўшиб химобланади (“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси “б” банди). У тинч даврда ўтган бўлса, бир баравар миқдорда ҳисоблаб чиқарилади.
Айни пайтда харакатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговор харакатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилалбурчни бажаришда жанговор ҳаракатларда иштирок этиш учун уч ҳисса бараварида ҳисобланиши лозим(Қонуннинг 38-моддаси “а” банди).