Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“UzNEEL”  28.11.2018 12:05

2018 йил 28 ноябрь куни вилоят ахборот-кутубхона марказида Жанубий Кореянинг LG-CNS компанияси ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Миллий умутаълим кутубхона” лойиҳасида иштирок этган АКМ ходимлари томонидан мазкур лойиҳа бўйича тақдимот ташкил этилди.

Тақдимотни ахборот-кутубхона маркази АКТ бўлими мудири Д.Ахмедов, ахборот ҳужжатларини комплектлаш бўлими кутубхоначиси Н.Қодирова ва илмий-услубият бўлими кутубхоначиси Д.Мўминовалар олиб бордилар.

Мазкур тақдимот UzNEEL дастурий таъминоти, сканерлаш ва рақамлаштириш қурилмалари ва ахборот-коммуникацион технологиялари бўйича бўлиб ўтди. Тадбир давомида АКМ ходимларига Электрон кутубхона лойиҳаси учун ишлаб чиқилган “UzNEEL” дастурининг ишлаш принциплари, автоматлаштирилган иш ўринлари, тизимнинг барча модуллари ҳақида маълумотлар берилди.

Картинки по запросу телеграм gif