Савол: Офицерларнинг хотинлари учун стажига кўшимча йиллар кўшиб ҳисобланар экан. Шу тўғрими?
Жавоб: Офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр иш стажига кўшиб ҳисобланади (Қонуннинг 37-моддаси 1-қисми “З” банди).
Бироқ ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғида Қонуннинг 37-моддаси “а”-“г” бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда ушбу давр иш стажига кўшиб ҳисобланади.