Ахборот-кутубхона марказининг малакали кадрларни касбий тайёргарлигини ошириш мақсадида, 11 нафар ходим ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги “INFOLIB EDUCATION” ўқув марказида ўз малакаларини ошириш учун юборилди.
2018 йил 30 ноябрь куни 19-23 ноябрь кунлари малака оширган 5 нафар ходим томонидан мазкур ўқув машғулотлари юзасидан АКМ ходимлари учун тақдимот ташкил этилди. Ходимлар ўз тақдимотларида кутубхона ривожида инновацион ғоялар, қўшимча пуллик хизмат турлари ҳамда китобхонларни жалб қилиш усуллари тўғрисида маълумот бердилар.