Марғилон шаҳар Ижодкорлар боғида Президентимизнинг аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тўғрисидаги қарори ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов олиб борган йиғилишда халқ таълими, касб ҳунар таълими бошқармалари, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбарлари, шаҳар-туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирок этди.
Унда янги ташкил этилаётган туман (шаҳар) ахботот-кутубхона марказларини бино билан таъминлаш, мавжудларини таъмирлаш, зарур жиҳозлар билан таъминлаш, фаолияти тугатилаётган ахборот-ресурс марказларининг мавжуд фондини инвентаризатсиядан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди, масъулларга қарор ижросини ўз вақтида бажариш бўйича кўрсатма берилди.