Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

АКМ ҳодимлари болалар огомгоҳида  18.07.2019 12:23

2019 йил 18 июль куни  Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент сектори томонидан Қувасой шаҳрида жойлашган “Ниҳол” болалар дам олиш оромгоҳида кўчма кутубхона ташкил этилди.
Мазкур кўчма кутубхона болалар учун турли хил мавзулардаги 250 дан ортиқ адабиётлардан иборат бўлиб, болажонлар учун  китоб кўргазмаси ташкил этилди ва ушбу кўргазмадаги адабиётлар шарҳи болалар диққатига ҳавола этилди.
Бундан ташқари болаларнинг ўқишга бўлган қизиқишини орттириш учун ҳужжатларни комплектлаш бўлими мудири Д.Раимова томонидан қизиқарли викторина саволлари ташкил этилди. Викторинада берилган саволлар асосан китоб ҳақида бўлиб, викторинада фаол қатнашган болажонларга кутубхона томонидан китоблар совға қилинди.
Шунингдек, “Ниҳол” болалар дам олиш оромгоҳи маъмурияти билан Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент сектори ўртасида кўчма кутубхона шартномаси тузилди.

photo_2019-07-18_14-15-03                 photo_2019-07-18_14-14-49