Савол: Вояга етмаганларни иш билан таъминлаш меҳнат органлари ваколатига кирадими?
Жавоб: Меҳнат органлари ўз ваколатлари доирасида:
вояга етмаганларни ишга жойлаштиришга, касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади;
якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади.
Меҳнат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.