Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  11.11.2020 07:46

Савол: Чет эл компанияси ваколатхонаси юзага келган вазият (ўзини ўзи яккалаш) сабабли уяли алоқа хизматларини кўрсатишга шартнома тузишга улгурмади. Бош офис тақдим этилган чекларга мувофиқ ходимларнинг уяли алоқа хизматларини қоплашга рухсат берди.
Уяли алоқа харажатларини ҳисоблаш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим, ушбу харажатларни қоплаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган лимитлар мавжудми?


Жавоб: Уяли алоқа ҳақини тўлашга оид харажатларни ходимларнинг меҳнат шароитларини таъминлаш билан боғлиқ корхона харажатларига киритиш учун белгиланган тартибга риоя этилиши керак. Харажатлар асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши лозим (СК 305-м. 2-қ.).
Ходимларни масофавий ишлашга ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштиришингиз лозим.
Масофавий ишлашда хизмат мажбуриятларини бажаришда мобиль уяли алоқа зарур бўладиган ходимлар рўйхати ва лавозимлари кўрсатилган буйруқ чиқарилиши лозим.
Ушбу буйруқда ҳар бир фаолият бўйича уяли алоқадан фойдаланишнинг муайян лимитини (қатъий миқдорда компенсация) ёки иш соатларида ҳақиқий харажатлар бўйича компенсация ёхуд ваколатхонангиз ва ходимларингиз учун мувофиқ келадиган бошқа усулда ҳисобланган компенсацияни белгилашни тавсия этамиз.
Қонун ҳужжатларида мобиль алоқани қоплаш лимитлари белгиланмаган. Ҳар бир корхона ҳар бир ходимнинг хизмат мақсадларида мобиль алоқага бўлган талабидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайди.
Мобиль алоқа учун компенсация корхона томонидан белгиланган лимитдан ошиб кетса, бундай компенсация ЖШДС солинадиган ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади деб эътироф этилиш хатари юзага келади.
Шунингдек буйруқда ходимларнинг хизмат мақсадларида уяли телефонлардан фойдаланиш учун ижара ҳақи суммасини ҳам кўрсатишни тавсия этамиз.
Ўзини ўзи яккалаш (карантин) тугагандан сўнг компенсация бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун ходимлардан уяли алоқа хизматларини, шу жумладан электрон тўловларни тасдиқловчи ҳужжатларни олиш лозим.
Юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, корхонангиз уяли алоқа учун компенсацияни ходимнинг даромади деб эътироф этиш бўйича солиқ хатарларини камайтиради.