Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Биласизми?  11.01.2021 09:07

           Савол: Ички аудит хизмати нима учун керак?                                                                                                                                            
           Жавоб: Самарали ишлайдиган ички аудит хизмати биринчи навбатда корхоналарнинг ўзи учун фойдали, сабаби:
•  раҳбарият ва таркибий бўлинмалар фаолиятини, улар томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга ва хўжалик операцияларини амалга оширишнинг тартиб-таомилларига риоя қилинишини назорат қилиш;
•  маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлилиги ва ишончлилиги таъминланаётганлигини, активларнинг сақланишини текшириш;
•  ички назорат тизими ва корпоратив бошқариш принципларига риоя қилинишини баҳолаш имконини беради.
Шу боис бундай хизматга эга бўлиши шарт бўлмаган корхоналар уни ихтиёрий асосда ташкил этишлари ёки штатида ҳеч бўлмаганда битта ички аудиторга эга бўлиши мумкин. Ички аудиторлар ишидан кўриладиган фойда уларни сақлаш харажатларидан анча юқори бўлади.
Ички аудиторлар ишини ташкил этишнинг методологик асослари Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида низомда (ВМнинг 16.10.2006 йилдаги 215-сон қарорига 2-илова) белгиланган.
Ички аудиторлар ўз фаолиятида Халқаро ички аудиторлар институти (The IIA) томонидан чиқариладиган Ички аудитнинг халқаро профессионал стандартларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.