Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  09.11.2020 11:12

Савол: 2015 йилда онамдан мерос қолган уйни олдим, ҳаммасини нотариал расмийлаштирдим. Сўнгра у ерда яшамайдиган опамни суд тартибида пропискадан чиқардим. Опам уйга киритиш ҳақида судга мурожаат қилди. Биринчи инстанция суди уйга киритишни рад этди, бироқ апелляция инстанция опамнинг даъвосини қаноатлантирди. Ҳозирги пайтда опам уйга пропискага ўтмоқчи ва мендан уй дафтарини беришимни талаб қиляпти, рад этган тақдиримда суд орқали бунга эришишини айтяпти. Суд уй дафтарини опамга менинг розилигимсиз уйга прописка қилиниши учун беришга мажбурлай оладими? Суд ўз ташаббуси билан опамни низоли уйдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаши мумкинми?

Жавоб: Фуқароларга шахсий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган уйларга прописка қилиш уй дафтарлари бўйича амалга оширилади (Тартибнинг 1-банди, АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқномага 27-илова).
Уй дафтарлари қуйидаги ҳолатларда тақдим этилади:

  • фуқароларни прописка қилиш ва пропискадан чиқаришни расмийлаштириш учун - ички ишлар органларига ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига;
  • ҳарбий ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш учун - мудофаа ишлари бўлимига.

Уй дафтарлари ички ишлар, текширув, дастлабки тергов, суд органлари, мудоффат ишлари ва давлат статистика бўлимлари  ходимларининг талабига биноан тақдим этилади (Тартибнинг 3-банди).
Шу тариқа, суд муҳокама пайтида уй дафтарини талаб қилиб олишга ва уйдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашга ҳақли.